Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон 3-саватчадан жой олди

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон 3-саватчадан жой олди

Фото: Спорт-Экспресс

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши Осиё минтақаси йўналишида иккинчи босқич якунланиб, учинчи босқич олдидан жамоаларнинг ФИФА рейтингидаги ўрнига кўра саватчалар шаклланди. Ўзбекистон 3-саватчадан жой олди.

1-саватча

  • Япония
  • Эрон
  • Жанубий Корея

2-саватча

  • Австралия
  • Қатар
  • Ироқ

3-саватча

  • Саудия Арабистони
  • Ўзбекистон
  • Иордания

4-саватча

  • БАА
  • Ўмон
  • Баҳрайн

5-саватча

  • Хитой
  • Фаластин
  • Қирғизистон

6-саватча

  • КХДР
  • Индонезия
  • Кувайт

18 та жамоа 3 та гуруҳга бўлинади. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишади.

Учинчи босқич учун қуръа ташлаш маросими 27 июн куни Куала-Лумпурда Тошкент вақти билан соат 12:00 да бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг