ЖЧга чиққан Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этди

Тошкентда ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Қатар термалари ўртасида ўйин бўлиб ўтди.
Гарчи Ўзбекистон ЖЧ масаласини аввалги ўйинда ҳал этган бўлса ҳам, ўйин кескин ва қизиқарли кечди.
Дастлаб 28-дақиқада Азизбек Турғунбоев ҳисобни очди. Учрашувнинг биринчи тайми шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи таймда ҳам Ўзбекистон ҳужумни кучайтирди. Ниҳоят, 86-дақиқага келиб Элдор Шомуродов натижани 2:0 кўринишига келтирди. 90+2 дақиқада Игор Сергеев ҳисобни йириклаштирди.
Шу тариқа Ўзбекистон гуруҳдаги очколари сонини 21 тага етказиб, ўз ўрнини янада мустаҳкамлаб олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter