Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жисмоний тарбия ва спорт вазири тайинланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазири тайинланди

Фото: ХКП

Набиев Дилмурод Ҳамидуллаевич Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирликдаги манбага таяниб «Халқ сўзи» хабар берди.

Набиев бундан бироз муддат аввал лавозимини тарк этган Шоакром Исроилов ўрнини эгаллайдиган бўлди.

Дилмурод Набиев 2017 йилнинг июнидан буён Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётганди. Бунгача эса у 2014-2016 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари 2016-2017 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсат масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февралида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов лавозимни тарк этиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФФнинг собиқ вице-президенти Шоакром Исроилов унинг ўрнини эгаллаган, март ойи бошида қўмита негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилган, Исроилов вазирликнинг биринчи раҳбари бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг