Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси тугатилди

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси тугатилди

Фото: «Xabar.uz»

«Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фармон билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси тугатилди.

Жамғарманинг жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича молиялаштириш функцияси Молия вазирлигига юклатилди.

Фармонга мувофиқ, соҳани ривожлантириш, ходимларни моддий рағбатлантириш каби мақсадларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами очилади.

Махсус ҳисоб рақам маблағларидан вазирлик марказий аппарати ходимларига устамалар, мукофотлар тўлаш, юқори малакали хорижий экспертлар ва хориждаги ватандошларни вазирликда ишлаш учун жалб қилиш, зарур анжомлар харид қилиш каби мақсадларда фойдаланилади.

Фармонга кўра, давлат унитар корхонаси шаклидаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси ташкил этилади.

Инжиниринг компанияси жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда спорт инвентарлари билан жиҳозлаш лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи функциясини бажаради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг