Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жошуа ва Нганну ўзаро жанг учун жуда кўп пул ишлаб олишади

Жошуа ва Нганну ўзаро жанг учун жуда кўп пул ишлаб олишади

Шу йилнинг 9 март куни Саудия Арабистонида навбатдаги бокс кечаси ташкил этилади.

Кечанинг марказий жангида машҳур боксчи Энтони Жошуа UFC собиқ чемпиони Френсис Нганнуга қарши рингга кўтарилади.

Оғир вазнли жангчиларнинг ушбу жанг учун оладиган гонорарлари миқдори эълон қилинди. Жошуа 50 миллион доллар атрофида, Френсис Нганну эса 20 миллион доллар атрофидаги пулга эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Нганну боксдаги илк жангини Тайсон Фюрига қарши ўтказиб, очколар ҳисобида мағлуб бўлганди. У ўшанда 10 миллион доллардан кўпроқ пул ишлаб олганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг