Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карлуш Кейруш Қатар терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Карлуш Кейруш Қатар терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Фото: Instagram/qfa

Карлуш Кейруш Қатар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Қатар футбол федерацияси португалиялик таниқли мутахассис билан 2026 йилги жаҳон чемпонати якунига қадар шартнома тузди.

69 ёшли Кейруш Қатар-2022 да қатарликларни бошқарган испаниялик Феликс Санчес Баснинг ўрнини эгаллайди.

Кейруш бунгача Эрон, Миср, Колумбия, Португалия, ЖАР ва БАА терма жамоалари бош мураббийи бўлган. Энг яхши натижасига эронликлар билан эришган: терма жамоани икки марта мундиалга олиб борган (2014 ва 2018 йиллар).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг