Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Катанец Сурия билан ўйинда «қийин бўлиши»ни айтди

Катанец Сурия билан ўйинда «қийин бўлиши»ни айтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё кубоги ўйинлари олдидан матбуот анжуманида айрим саволларга жавоб берди.

Катанец Сурия термаси ҳақида гапираркан, улар билан «ўйнаш қийинлиги»ни таъкидлади. 

— Эртанги учрашувда ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ва яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Элдор Шомуродов биз учун қанчалик муҳим футболчи эканлигини яхши биласиз. Ҳар қандай терма жамоа Машарипов ва Шомуродов сингари футболчиларга эга бўлишни хоҳлайди. Жамоамизда етакчи футболчилар кўп, бироқ унинг тажрибаси бизга жуда керак эди. Мураббий сифатида айта оламанки, биз энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз.

Гуруҳдаги ҳар бир учрашув биз учун жуда муҳим, айниқса дастлабки баҳс. Биз етакчи ва ёш футболчиларимиздан кучли жамоа тузишимиз шарт. Барча учрашувга жиддий ёндашув билан тайёргарлик кўрамиз.

Сурияга қарши аввал ҳам иккита учрашув ўтказганман, Сурия кучли жамоа, уларга қарши ўйнаш жуда қийин. Жамоанинг кучсиз томонлари ҳам бор, улар ҳақида етарли маълумотга эгамиз. Aксарият футболчилари хорижлик, биз шунга эътибор қаратишимиз керак. Эртанги баҳсда яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонамиз—, дея таъкидлади мураббий.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада етакчи футболчимиз Элдор Шомуродов жароҳат сабаб иштирок эта олмайди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг