«Катта Дубулға»: Умар Бозоров олтин медал соҳиби

Шу йилнинг 21-23 март кунлари Грузияда дзюдо бўйича «Катта Дубулға» турнири бўлиб ўтди ва мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакили Умар Бозоров -90 кг вазн тоифасида олтин медал соҳибига айланди.
Тбилиси шаҳрида ўтган турнир финалида Бозоров франциялик Алексис Мэтьюни мағлуб этди. Турнирда, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасидан -66 кг вазн тоифасида Азизбек Ортиқов ва Абдураҳим Нутфуллаев бронза медалларини қўлга киритди.
Шундай қилиб, 52 давлатдан жами 352 нафар спортчи қатнашган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига эга чиқди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter