Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келишилган ўйинлар йилдан-йилга кўпаймоқда

Келишилган ўйинлар йилдан-йилга кўпаймоқда

Фото: Футбол 24

Starlizard Integrity Services (SIS) таҳлил компанияси келишилган футбол ўйинларига оид йиллик ҳисоботини эълон қилди. Таъкидланишича, 2023 йилги 167 та ўйин шубҳали деб тан олинди.

Солиштириш учун: 2022 йилда 144 та ўйин шубҳа остига олинганди.

Тадқиқотчилар жаҳон бўйича 65 мингта ўйинни таҳлил қилиб чиқишди. Шубҳали туюлган ўйинларнинг 69 таси (41,3 фоизи) УЕФА томонидан Европада; 42 таси (25,2 фоизи) олий лигаларда; 10 фоизи ўртоқлик ўйинларида; 6 фоизи ёшлар жамоалари ўйинларида кузатилган.

«Афсуски, бизнинг хулосаларимиз футболнинг бутунлиги доимий ва ташвишли хавф остида эканидан далолат беради, шубҳали ўйинлар сони эса йилдан-йилга ошмоқда», — SIS раҳбари Аффи Шайхдан иқтибос келтирди Odds нашри.

Starlizard Integrity Services «шубҳали» ўйинларни букмекерларга тикилган пуллар бўйича маълумотлар базаси ва букмекерлик линиясидаги турли ҳаракатларга қараб аниқлайди. Компания гумон қилинган ўйинлар бўйича тегишли органлар суриштирув олиб бориши шарт, деб ҳисоблайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг