Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида кимлар тўқнашиши маълум бўлди

Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида кимлар тўқнашиши маълум бўлди

Саудия Арабистонида ўтказилаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финалчилари номи маълум бўлди.

Европа қитъаси номидан қатнашаётган «Манчестер Сити» ярим финалда Япония клубини қийинчиликсиз таслим этди.

«Урава Редс» - «Манчестер Сити» 0:3

Голлар: 45+1' Мариус Хойбрайтен (автогол), 52' Матео Ковачич, 59'  Бернарду Силва

Бир кун аввал Бразилиянинг «Флуминенсе» клуби куни Мисрнинг «Ал Аҳли» жамоасини 2-0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиққанди.

Энди Гвардиола жамоаси 22 декабр кунги финалда «Флуминенсе» билан тўқнаш келади.

«Урава» эса ўша куни «Ал Аҳли» билан 3-ўрин масаласини ҳал қилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг