Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кумушхон Ходжаева кумуш медални қўлга киритди

Кумушхон Ходжаева кумуш медални қўлга киритди

Кумушхон Ходжаева Паралимпия ўйинларининг кумуш медаль соҳибига айланди

Паралимпия ўйинларида ўзининг энг яхши натижасини янгилаб улгурган Ўзбекистон делегациясининг тарихий ғалабалари янада кўпаймоқда. Пара дзюдочимиз Кумушхон Ходжаева Ж2 классининг -57 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимиз финалда япониялик Жунко Хиросега имкониятни бой берди.

Ушбу ғалабадан кейин ҳисобимиздаги медаллар 9 та олтин, 7 та кумуш ва 5 та бронзага етди. Олдинда яна бир қатор ҳамюртларимиз медаллар учун кураш олиб боришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг