Левандовски ЕЧЛда тарихий натижа қайд этди
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски ЕЧЛ 1-турида «Виктория Пльзень» жамоасига 3та гол урди.
Ушбу натижа орқали у ушбу турнирда 3 хил жамоа сафида ҳет-трикка эришган биринчи футболчига айланди. Бунгача у «Бавария» ва «Боруссия Д» таркибида шундай натижани қайд этганди.
Мазкур голлари туфайли Левандовски каталонияликлар сафида Чемпионлар Лигасидаги дебютидаёқ 3та тўп киритган илк футболчи мақомига ҳам эга бўлди.
Шунингдек, у Чемпионлар лигасидаги голлари сонини 89 тага етказди ва «Реал» ҳужумчиси Карим Бенземадан (86) ўтиб кетиб, 3-поғонага чиқиб олди.
Ундан олинги ўринларни Лионел Месси (125) ва Криштиану Роналду (140) эгаллаб турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter