Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лионель Месси 81-жамоа дарвозасини ишғол қилди, лекин...

Лионель Месси 81-жамоа дарвозасини ишғол қилди, лекин...

Фото: «Eurosport.com»

Бугун, 21 февраль куни «Барселона» футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 24-турида ўз уйида «Кадис» жамоасини қабул қилиб олди.

«Барcелона» ҳужумчиси Лионель Месси «Кадис»га қарши кечган ўйиннинг 32-дақиқасида пенальтидан гол уришга муваффақ бўлди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида, аниқроғи, 59-дақиқада майдонга тушган Алекс Фернандес сўнгги дақиқаларда пенальтидан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни тенглаштирди ва жамоасини муқаррар мағлубиятдан сақлаб қолди.

 «Gracenote» хабарига кўра, аргентиналик футболчи «Барселона» сафида унга қарши ўйнаган 89 жамоадан 81 тасининг дарвозасини ишғол қилган.

«Барселона» — «Кадис» 1:1

Голлар: Месси, 32 — пенальти (1:0); Алекс Фернандес, 89 — пенальти (1:1).

«Барселона»: Марк-Андре тер Штеген, Жорди Альба, Клеман Лангле, Жерар Пике, Сержиньо Дест (Оскар Мингеса, 80), Педри (Франсишку Тринкан, 75), Серхио Бускетс (Миралем Пьянич, 65), Френки де Йонг, Антуан Гризманн (Мартин Брейтвейт, 65), Лионель Месси, Усман Дембеле (Пуч, 80).

«Кадис»: Херемиас Ледесма, Исаак Карселен, Маркос Мауро, Фали, Альфонсо Эспино, Сальви (Хорхе Помбо, 63), Андре Гарридо (Хосе Мари, 59), Альберто Переа (Йенс Йонссон, 76), Хайро (Алекс Фернандес, 59), Альваро Негредо (Чоко Лосано, 59), Рубен Собрино.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг