Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мадриддаги «эл класико»ни «Реал» ўз фойдасига якунлади

Мадриддаги «эл класико»ни «Реал» ўз фойдасига якунлади

Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган марказий баҳс — «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди.

Биринчи бўлимда «Барса» ҳимоясидаги бўшлиқлардан унумли фойдаланиб, дарвозага йўл топа олган Карим Бензема ва Федерико Валверде мадридликларни олдинга олиб чиқишди.

Иккинчи тайм охирларида Ферран Торреснинг жавоб голи ўйин шиддатини қайтаргандек эди. Бироқ Родриго қўшиб берилган дақиқалардаги ўн бир метрлик жарима зарбаси билан ўйинга нуқта қўйди.

Хави бошқарувидаги «Барселона» Ла Лига доирасида меҳмондаги илк мағлубиятга учради.

«Реал» очколарини 25 тага етказиб, карвонбошига айланди, «Барселона» ҳисобида 22 очко бор.

Испания чемпионати, 9-тур

«Реал» — «Барселона» — 3:1

16 октябр, «Сантяго Бернабеу»

Голлар: Бензема (12), Валверде (35), Родриго (90+1, пеналти) — Торрес (83).

«Реал» — Лунин, Карвахал, Алаба, Милитао, Менди, Рюдигер, Модрич (Камавинга, 78), Кроос, Тчуамени, Валверде, Бензема, Винисиус (Родриго, 85).

«Барселона» — Тер Стеген, Роберто, Кунде, Гарсия, Балде (Алба, 60), Бускетс (Гави, 60), Де Йонг, Педри (Кессиэ, 83), Левандовски, Дембеле (Фати, 73), Рафиня (Торрес, 60).

Огоҳлантиришлар: Винисиус (30), Модрич (75), Гави (81).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг