Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мадримов ва Соро ўртасида реванш жанги бўлади

Мадримов ва Соро ўртасида реванш жанги бўлади

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифаси вакиллари Исроил Мадримов (8-0, 6КО) ва Мишель Соро (35-3-1, 24 КО) ўртасида чемпионлик камарига мажбурий даъвогар мақоми учун реванш жанги ўтказишга топшириқ берди.

Томонларга жанг бўйича музокараларни якунлаш учун 30 кун муддат белгиланган бўлиб, келишувга эришмаган тақдирда очиқ промоутерлик савдоси бўлиб ўтади. 

2021 йил 17 декабрь куни Тошкентда бу икки боксчиларнинг ўзаро жанги натижаси сақланиб қолинади. Ўшанда Мадримовнинг устунлигида ўтган жангнинг 9-раунди охирларида ўзбек боксчиси Мишель Сорога кучли зарба йўллади. Рақиби мувозанатини йўқотганини сезган ҳамюртимиз зарбалар ёмғирини амалга оширди. Мухлислар шовқини остида ҳакам раунд якунланганини билдирувчи бонгни эшитмай қолди ва боксчимиз жангни охирига етказиб қўйди. Мишель Соро техник нокаутга учради.

Бу ҳолатдан норози бўлган Соро жамоаси ташкилотга реваш берилишини сўраб мурожаат қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг