Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мадримовнинг жанги кутилмаган натижа билан якунланди

Мадримовнинг жанги кутилмаган натижа билан якунланди

Лондонда супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифаси вакиллари — Исроил Мадримов (8-0, 6КО) ва Мишель Соро (35-3-1, 24 КО) ўртасида чемпионлик камарига мажбурий даъвогар мақоми учун реванш жанги ўтказилди.

Жангнинг биринчи ва иккинчи раундлари Исроил Мадримовнинг устунлигида ўтди. Айниқса, иккинчи раундда унинг зарбалари Мишел Соррони қийин аҳволга туширди.

Бироқ, 3-раунд бошланишида боксчиларнинг боши тўқнашиб кетиши натижасида Сорро жиддий жароҳат олди.

Жанг тўхтатилди ва натижаси эса дуранг деб топилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг