Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Манчестер дербиси»да кимнинг имконияти юқори?

 «Манчестер дербиси»да кимнинг имконияти юқори?

Бугун, 3 июнь куни Лондонда Англия Кубоги учун «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» баҳс олиб боради.

Англия Кубоги. Финал

«Манчестер Сити» — «Манчестер Юнайтед»

Лондон. «Уэмбли» стадиони. 19:00

«Манчестер Сити» треблга интилмоқда. Пеп Гвардиола жамоаси жорий мавсумда мамлакат чемпиони бўлди ва бир ҳафтадан сўнг Чемпионлар лигаси финалида ўйнайди. Аммо «Манчестер Юнайтед» уларнинг амбицияли режаларга халақит бериши мумкин. Эрик тен Хаг шогирдлари бу мавсумда Лига кубогини қўлга киритган ва Англия кубогини совринлари қаторига қўшишга интилмоқда.

Мутахассислар «Манчестер Сити»ни финал фаворити деб ҳисоблашмоқда. Финалга қадар Гвардиола шогирдлари олдинги барча учрашувларда бирорта ҳам гол ўтказмай (12:0 умумий голлар ҳисоби, ғалаба қозониб келишди. «Қизил иблислар»нинг эса «Уэмбли»га етиб келиши бироз қийинроқ кечди. Айниқса «Брайтон» билан ўйинда ҳаммаси пеналтилар сериясида ҳал бўлди. «Манчестер Юнайтед» финалга чиқди, лекин бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Ҳар икки жамоага ҳам кубок керак ва шунинг учун Англия кубоги финали қизғин ўтиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг