«Манчестер Сити»нинг Англия кубогидаги рақиби маълум бўлди
Англия кубоги чорак финалига қуръа ташланди, унга кўра, «Манчестер Сити» сафарда «Борнмут»га қарши тўп сурадиган бўлди.

«Борнмут» — чакана рақиб эмас. Аммо Гвардиола ва унинг жамоаси, хусусан, Абдуқодир Ҳусанов бу синовдан муваффақиятли ўтишига ишонамиз.
Англия кубогининг 1/4 финал ўйинлари 29 март куни бўлиб ўтади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter