Мбаппе Франция термасида ўйнашни истамаяпти: сабаб маълум
Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе энди мамлакат терма жамоасида ўйнашни истамаяпти. Бу ҳақда Get French Football News хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, футболчининг бош мураббий Диде Дешам билан муносабатлари кескин ёмонлашган. Қайд этилишича, Мбаппе терма жамоани ҳозирги мураббий бошқараётган бир пайтда ўйнаши даргумон.
7 ноябрь куни Мбаппе Италия ва Бельгияга қарши Миллатлар лигаси ўйинларига Франция терма жамоасига чақирилмади.
Шунингдек, октябр ойида у Франция терма жамоаси сафида фақат муҳим ўйинларда ўйнашни истаётганини маълум қилганди.
Мбаппенинг «Реал» клубидаги дебюти ҳам унча омадли чиқмаяпти. Жумладан клуб яқинда ашаддий рақиби «Барселона»га йирик ҳисобда имкониятни бой берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter