Месси Испания терма жамоасига қарши ўйнамайди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ҳам ўтказиб юборади. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар берди.
30 ёшли футболчи жамоа билан учрашувга келди, аммо ўйин қайдномасига киритилмади.
Аввал берилган хабарларга кўра, Мессида кичик жароҳат бор ва у шу сабаб Италия билан кечган ўртоқлик баҳсини ҳам ўтказиб юборган эди.
Испания – Аргентина учрашуви бироздан кейин Мадридда бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter