Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси мавсумдаги илк голини -15 даража совуқда урди

Месси мавсумдаги илк голини -15 даража совуқда урди

Фото: Instagram/intermiamicf

КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси илк босқичида сафарда «Канзас-Сити»га қарши тўп сурган «Интер Майами» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ғалаба голи муаллифи — аргентиналик футбол юлдузи Лионел Месси жорий мавсумдаги биринчи ва фаолиятидаги 851-голни киритди.

Воқеанинг эътиборга молик яна бир томони, «Канзас-Сити»га қарши кечган ушбу ўйин пайти стадион термометрлари -15° даража совуқни кўрсатаётганди.

Жавоб учрашуви 26 февралда «Интер Майами» майдонида бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг