Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси «Олтин тўп»га лойиқмиди? Машҳур футболчилар фикрлари

Месси «Олтин тўп»га лойиқмиди? Машҳур футболчилар фикрлари

«ПСЖ» жамоаси футболчиси Лионел Месси кеча «Франц Футбол» нашрининг «Олтин тўп» соврини қўлга киритган эди. Бу унинг учун 7-тўп бўлди.

Криштиану Роналду эса маросимга нега келмаганини ва маросим ташкилотчиларини ёлғончиликда айблаб чиққанди.

Мессининг ушбу совринга эга чиқиши жамоатчилик ва футбол мутахассислари томонидан турлича қабул қилинди. Уни табриклаганлар ҳам бўлди, «Олтин тўп»га бошқа футболчи ҳақлироқ эканини айтганлар ҳам топилади.


«Леони чин дилдан табриклайман. Ўйинчиларимиздан бири энг муҳим совринни олгани клубимиз учун катта шарафдир. Лео футбол тарихини ёзяпти. Дунё бўйлаб унинг мухлислари қаторида биз ҳам буюк футболчилардан бири кўк-қизил либослилар сафида эканидан хурсандмиз», деган «ПСЖ» президенти Носир ал-Халайфи.


«Лионел Месси ва Алексий Путелясни (аёл футболчи) «Олтин тўп»ни олгани билан табриклайман! Номзод бўлган барча футболчиларни ҳам. Мен йилнинг энг яхши ҳужумчиси бўлдим. Бирор футболчи кучли жамоа ва ортидаги содиқ мухлисларининг ёрдамисиз бундай юксак совринни ололмайди. Ҳаммага раҳмат!», деб ёзган Роберт Левандовски Твиттер саҳифасида.


«Лео Мессини навбатдаги «Олтин тўп» билан табриклайман. Бу шубҳасиз бебаҳо истеъдод эгаси кўрсатилган ҳурматдир. Етти марта, катта раҳмат!», деб ёзган афсонавий Пеле Инстаграм саҳифасида.


«Менимча, ўтган йилги «Олтин тўп» шубҳасиз Роберт Левандовскига берилиши керак эди. У бунга муносиб эди. У бундай совринни олишга ҳалиям муносиб. Роберт Левандовскини тақдирланг. Бу жуда осон ва тўғри йўл», деб ёзган Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Гари Линекер.


«Бугун мен учун бу номинация тугади. Аниқроғи, бунақа кўринишдаги номинация. Месси буюк, Месси даҳо, лекин! Энди мана шу «лекин» билан у яшаб ўтишига тўғри келади. Унинг ўзи ҳам пандемия билан ўтган 2 йил ичида энг зўри бўлмаганини тушуниб турибди. Эртами-кечми, афсоналар ҳам кетади. Бугун Месси кетди. У ҳақиқатан ҳам бир неча авлод учун яхши футболчи. Лекин сўнгги 2 йил учун энг яхшиси Левандовски. Тўпни унга бериш керак», деб ёзган «Спартак» жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Максим Калиниченко ўз Телеграм каналида.


«Мессини «Олтин тўп» билан табриклаймиз, лекин Левандовски олганида хурсанд бўлардик. Шундай салоҳиятли футболчи «Бавария»да эканидан фахрланамиз. Уни йил ҳужумчиси деб адолатли қарор қилишди. Роберт — профессионаллик намунаси. У доим ўз олдига янги мақсадлар қўяди ва шунинг учун дунёнинг энг яхшиларидан бўлиб турибди», деган «Бавария» клуби спорт директори Ҳасан Солиҳамижич.


«Қўллаб тургани учун ҳаммага раҳмат! Мен сизлар учун футбол ўйнашдан тўхтамайман. Томоша давом этиши керак», деб ёзган Карим Бензема Твиттер саҳифасида.


«Футбол совринларига нисбатан ишончим йўқолмоқда. Месси мен учун дунёнинг энг кучли 5 футболчисидан бири. Лекин ўйинчилар фақат бир мавсумдаги натижаларига қараб баҳоланиши кераклигини тушунишимиз керак. Бу қийин эмас-ку, нега мураккаблаштирамиз?», деб ёзган дарвозабон Икер Касиляс Твиттерида.


«Лео Мессини табриклайман! Левандовски бу мавсум феноменал бўлди. Лекин тушунмайман, Мессига шунча танқидлар нега? Шунчаки соврин аниқлаш формуласи уни танлаган холос, буни ўзгартириш вақти келди. Бу эса «Франц Футбол» нашридаги одамларнинг вазифаси», деб ёзган УЕФА вице-президенти Збигнев Бонек Твиттер саҳифасида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг