Месси Роналдуга қарши тўп сурадиган ўйин чиптаси 2,6 млн долларга сотилди
Ар-Риёдда хайрия кимошди савдоси ўтказилди: унда «Пари Сен-Жермен» ҳамда «Ан-Наср» ва «Ал-Ҳилол» ўйинчиларидан ташкил топган жамоа ўртасидаги ўртоқлик ўйинининг махсус чиптаси сотилди.
Чипта якунда 2,6 миллион долларга сотилди.
France Presse агентлиги хабарига кўра, чиптани саудиялик магнат Мушриф ал-Ғамдий қўлга киритди. Бу чипта унга футболчилар билан бирга суратга тушиш ҳамда жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналарига кириш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, ўртоқлик ўйини эртага, 19 январ куни Ар-Риёддаги Подшоҳ Фаҳд стадионида бўлиб ўтади. Майдонда «ПСЖ» форварди Лионел Месси ҳамда «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду тўп суради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter