Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар бўлади

Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар бўлади

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Эртага, 26 декабрь куни Миллий олимпия қўмитасининг XVIII Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтади. Унда 2018 йилда қўмита томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи тақдим этилади.

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик ҳусусида маълумот берилади. Шунингдек, Ассамблея давомида ташкилот раҳбариятида ўзгаришлар рўй бериши, Ижроия қўмитага янги аъзолар сайланиши кутилмоқда. Демак, эртага МОҚ раҳбариятида ўзгаришлар юз беради.

Шу муносабат билан, Миллий олимпия қўмитаси оммавий ахборот воситалари ходимларини ушбу тадбирга таклиф этди. Бош Ассамблея йиғилиши 26 декабрь куни соат 16:00 да Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг