ММАда йилнинг энг яхши оғритиш усули эълон қилинди (видео)
ММА Fighting таҳририяти аралаш жанг санъати (ММА)да 2020 йилнинг энг яхши оғритиш усулини аниқлади. Бу ҳақда нашр сайтида хабар берилган.
ММА Fighting журналистларининг фикрича, америкалик А. Жей Макки қўллаган бўғиш усули жорий йилнинг асосий техникаси ҳисобланади. У ноябрь ойида Bellator мусобақасида рақиби Даррион Коулдвелл устидан самарали ғалабага эришди.
Маккининг бўғиш усули мухлисларни ҳайрон қолдирди. Баъзилар ҳатто мазкур техникани жангчининг номи билан аташни таклиф қилишган.
23 декабрь куни UFC 2020 йилда энг яхши оғритиш усулини қўллаган номзодларни эълон қилди. Улар орасида россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ҳам бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter