Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧда Эрматовни ҳақоратлаган спорт шарҳловчисига ҳужум қилишди

ЖЧда Эрматовни ҳақоратлаган спорт шарҳловчисига ҳужум қилишди

Фото: «Google.com»

Москвада спорт шарҳловчиси ва журналист Василий Уткинга ҳужум қилишди.

Уткиннинг ўз «Telegram»-каналида маълум қилишича, унинг юзига кичик газ баллонидан суюқлик сепиб, бу ҳолатни видеотасвирга ҳам олишган.

«Ҳозиргина юзимга нимадир сепишди. Суюқлик чап кўзимга кирди», - дея қайд этган шарҳловчи.

Ҳодиса «Эгриси» футбол жамоасининг машғулотларидан сўнг «Локо-Спорт» спорт мажмуаси яқинида содир бўлган.

Айтилишича, журналист бу ерда ҳар куни бўлгани сабаб уни бу ердан топиш қийин бўлмаган.

Ҳодисадан сўнг Уткин ўз «Twitter»ида уни «қўрқитиб қўйишган»и ва буни ким уюштирганини билишини ёзиб қолдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг