Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муроджон Аҳмадалиев 14 сентябр куни мутлақ чемпионлик учун рингга кўтарилади

Муроджон Аҳмадалиев 14 сентябр куни мутлақ чемпионлик учун рингга кўтарилади

Шу йилнинг 14 сентябр куни профессионал бокснинг иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ чемпионлик учун жанг ўтказилади.

Ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев япониялик чемпион Наоя Иноуэ билан WBA Interim камари учун жанг қилади.

Жанг аввалига Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди. Кейин, режа ўзгариб, мезбонлар жангни Нагоя шаҳридаги IG Arena мажмуасида ўтказишга қарор қилишди.

IG Arena — янги қуриб битказилган иншоот, 17 000 мухлисни ўз бағрига сиғдиради.

Маълумот учун: Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксда 15 та жанг ўтказган: 14 ғалаба, 1 мағлубият. Наоя Иноуэ — 30 та ғалаба, жаҳон чемпиони.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг