Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муроджон Аҳмадалиев бўлажак рақиби ҳақида гапирди

Муроджон Аҳмадалиев бўлажак рақиби ҳақида гапирди

WBА ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) 8 апрель куни Сан-Антонио (АҚШ)да IBF йўналиши бўйича мажбурий рақиб филиппинлик Марлон Тапалесга (36-3, 19 КО) қарши бўлиб ўтадиган жангига тайёргарликни якунламоқда.

«Рақибим чапақай, тезкор, кучли, яхши зарбага эга. Аммо мен рингга фақат камарларимни ҳимоя қилиш мақсадида чиқаман. Ким кучлироқ эканлигини фақат ринг кўрсатади.

Бу албатта, ажойиб жанг бўлади, чунки услубларимиз ўхшаш. Иккаламиз ҳам кучли зарбага эгамиз, иккимиз ҳам олдинга борамиз. Тўқнашув ажойиб бўлишига ишонаман. Мен ўзимнинг энг яхши жиҳатларимни кўрсатиш учун бор кучимни сарфлайман — кучли зарба, тезлик, боксчилик ақл-заковати. Лекин ҳаммасини ринг кўрсатади», — деди Аҳмадалиев хориж нашрига берган интервьюсида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг