Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байроқдоримиз Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Байроқдоримиз Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Ўзбекистон делегацияси ғазнаси яна бир олтин медал билан бойиди.

Байроқдоримиз Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича -100 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритиб, ушбу Осиё ўйинларидаги бешинчи олтин медалимизни келтирди.

Ҳамюртимиз қизиқарли кечган финал баҳсида мўғулистонлик Гончигсурен Батхуягни мағлубиятга учратди.

Аввалроқ Давлатбек Бобонов финални бой бериб, кумуш медалга эга чиққани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг