Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«МЮ» мураббий қидирмоқда, асосий номзод Зидан

«МЮ» мураббий қидирмоқда, асосий номзод Зидан

«Манчестер Юнайтед» жамоаси Криштиану Роналду тавсиясига кўра, «Реал» Мадриднинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан билан алоқага чиққан.

Кетма-кет учта мағлубиятдан кейин манкунианликларнинг устози Оле Гуннар Сулшер катта босим остида қолган. Агар у ишдан кетадиган бўлса, Зидан унинг ўрнига асосий номзод бўлиб турибди.

Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» янги бош мураббийликка номзодларни кўриб чиқмоқда. Уларнинг орасида Зидандан ташқари Антонио Конте ҳам бор.

Роналдунинг фикрича, «Манчестер Юнайтед»нинг бу йилги таркибига Зидан жуда мос тушади. Зидан аввалроқ «Реал» таркибида Роналду ва Варан билан бирга ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг