Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда жаҳон чемпионати ўтказилади

Наманганда жаҳон чемпионати ўтказилади

Наманган вилоятида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон президенти соврини учун жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берган.

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Осиё белбоғли кураш конфедерацияси президенти Мўмин Муратов ва Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров билан учрашган.

Учрашувда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон президенти соврини учун жаҳон чемпионати мусобақасини Наманган вилоятида ўтказиш масаласи муҳокама қилинган.

Шунингдек, Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғига жаҳон чемпионати ўтадиган жойларни ўрганиш ва мусобақа ташкилий ишлари бўйича бир қатор топшириқлар берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг