Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ниғматилла Йўлдошев яна бир лавозимга сайланиши кутилмоқда

Ниғматилла Йўлдошев яна бир лавозимга сайланиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон кураш федерацияси раиси лавозимига сайланиши кутилмоқда.

Бугун Термизда Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг номзоди Ўзбекистон кураш федерацияси раислигига кўрсатилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кураш федерациясини бундан аввал Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Отабек Муродов бошқарган эди. У 2019 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «О.Б.Муродовни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этиш тўғрисида»ги фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12-бандига мувофиқ лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига Ниғматилла Йўлдошев тайинланган эди.

Ўзбекистон кураш федерацияси раиси лавозими шундан буён бўш бўлиб турган эди. Навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси натижаси Xabar.uz орқали маълум қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг