Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди

Германияда Фишер шахмат бўйича «Freestyle Chess G.O.A.T Challenge» турнири саралаши ўз якунига етди.

Бугунги куннинг энг кучли 8 нафар гроссмейстери ўртасида ташкил этилган баҳсда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этди.

Юртдошимиз 8 та тур якунига кўра, 5,5 очко жамғарди ва мусобақанинг саралаш босқичи ғолибига айланди.

У сўнггии турда Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди.

Нодирбек мусобақа давомида Алиризо Фируджа, Магнус Карлсен, Гукеш ва Динг Лиренни мағлуб этган бўлса, Винценс Кеймер, Фабиано Каруана, Левон Аронян билан дуранг ўйнади.

Энди у асосий баҳсларни 1-ўрин сифатида бошлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг