Нодирбек Абдусатторов яна ғалаба қозонди
Вейк-ан-Зее шаҳрида (Нидерландия) шахмат бўйича «Tata Steel Chess-2024» мусобақаси ўзининг қизғин палласига кирмоқда.
Кеча мусобақанинг ўнинчи партия беллашувлари ўтказилди. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторовга нидерландиялик Макс Вармердам рақиблик қилди. Қора доналарда ҳаракат қилган Нодирбек Абдусатторов олти соат давом этган баҳсда ғалаба қозонди.
Ушбу ғалаба орқали Абдусатторов очколари сонини 6,5 тага етказиб олди ва турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди.
Бугун турнирда дам олиш куни ҳисобланади. 11-тур ўйинлари 26 январь куни ўтказилади. Мусобақа 13-турдан кейин якунланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter