Нодирбек Абдусатторов йирик «камбэк»ни амалга оширди
«Tata Steel Chess-2024» турнирининг охирги турида ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов мураккаб вазиятдан чиқиб кетган ҳолда ғалаба қозонди ва 8,5 очко билан пешқадамлар сафида тугатишга эришди.
Нодирбекдан ташқари яна 3 кишида 8,5 очко бор. Булар: Аниш Гири, Гукеш ва Веи Йи.
4 нафар шахматчи чемпионлик учун тай-брекда тезкор шахматда курашади. Аввал ярим финалда 2 та жуфтлик, кейин эса финал бўлади. Ярим финал жуфтликлари:
Нодирбек Абдусатторов — Веи Йи
Аниш Гири — Гукеш
Тай-брек баҳслари бугуннинг ўзида бўлиб ўтади.
Аввалроқ Абдусатторов Видит Гужратига қарши дона суриб, ютқазиб қўйганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter