Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторовнинг «Tata Steel Chess»даги илк рақиби маълум

Нодирбек Абдусатторовнинг «Tata Steel Chess»даги илк рақиби маълум

Бугун Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича «Tata Steel Chess-2024» турнири старт олади.

Кеча беллашувларнинг илк партияси учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа натижалари:

Макс Вармердам (Нидерландия) - Ян Непомнящий (Россия)

Йорден ван Форест (Нидерландия) - Алиреза Фирузжа (Франция)

Цзюй Веньцзюнь (Хитой) - Аниш Гири (Нидерландия)

Видит Сантош Гужрати (Ҳиндистон) - Дин Лиженг (Хитой)

Александр Донченко (Германия) - Вэй И (Хитой)

Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон)

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон) - Пархам Магсудлу (Эрон).

Ўйинлар Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

Нодирбек Абдусатторов ўтган йили бўлиб ўтган «Tata Steel Chess 2023» турнирини 2-ўрин билан якунлаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг