Нодирбек Гукеш билан муроса йўлини танлади
Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича «Tata Steel Chess-2024» турнири старт олди.
Мусобақанинг мастерс гуруҳида иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов илк баҳсда ҳиндистонлик Доммаражу Гукешга қарши дона сурди. Ўйин дуранг натижа билан якунланди.
Ёш ҳамюртимиз илк партиядаги дурангдан сўнг 0,5 очко билан 14 нафар шахматчи орасида олтинчи натижани қайд этиб турибди.
Эртага турнирда 2-тур учрашувлари ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter