Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек жамоамизни қийин вазиятдан олиб чиқди

Нодирбек жамоамизни қийин вазиятдан олиб чиқди

Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 8-тур беллашувлари якунига етди.

Эркаклар терма жамоамиз Сербияни 2,5 : 1,5 ҳисобида мағлуб этишди. Нодирбек Абдусатторов қийин баҳсда жамоа лидери эканини исботлади ва рақибини таслим бўлишга мажбур қила олди.

Қизларимиз эса 0,5 : 3,5 ҳисобида АҚШга ютқазишди.

Эркаклар:

Ўзбекистон - Сербия 2,5 : 1,5

Нодирбек Абдусатторов - Александр Предке 1:0

Нодирбек Якуббоев - Алексей Сарана 0,5 : 0,5

Жавоҳир Синдаров - Александр Инжич 0,5 : 0,5

Шамсиддин Воҳидов - Велемир Ивич 0,5 : 0,5

Аёллар:

Ўзбекистон - АҚШ 0,5 : 3,5

Афрўза Ҳамдамова - Карисса Йип 0:1

Нилуфар Якуббоева - Ирина Круш 0:1

Умида Омонова - Алисе Ли 0:1

Нодира Нодиржонова - Анна Затонских 0,5 : 0,5

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 8 та турдан сўнг 14 та очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Биринчи ўринни ҳали мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган Ҳиндистон 16 очко билан банд этган. Мезбон Венгрия ҳам биз каби 14 очкога эга. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг