Норвегияда дарвозабон кўрсатган энг яхши ўйини учун тухум билан тақдирланди

Шу йилнинг 30 март куни Норвегия чемпионатига старт берилди. Дастлабки тур баҳсида «Брунет» жамоаси ўз уйида «Будё-Глимт»ни қабул қилиб 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Норвегия чемпионатида дебют қилган мезбонлар дарвозабони Ян де Бур учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Ўйин тугугач, дарвозабонга 3 та сейв ва битта пеналти қайтарган «Men of the match» соврини сифатида 4 қути тухум топширилди.
Маълумот ўрнида, де Бур ўтган икки мавсумда Нидерландия қуйи лигаси вакили «ВВВ-Венло» жамоаси дарвозасини қўриқлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter