Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурхон Қурбонова Ўзбекистонга навбатдаги медални тақдим этди

Нурхон Қурбонова Ўзбекистонга навбатдаги медални тақдим этди

Фото: Olympic.uz

Пара-енгил атлетикачимиз Нурхон Қурбонова делегациямизга навбатдаги медални келтирди. Спортчимиз ядро улоқтириш баҳсида бронза медалига сазовор бўлди.

F54 тоифасида кечган баҳсда Қурбонова 7.77 метр натижа қайд этиб, шахсий кўрсаткичини янгилади. Шу билан бирга ушбу натижа унга бронза медалини ҳам тақдим қилди. Қайд этиш жоиз, Қурбонова мусобақа давомида яна найза улоқтириш бўйича ҳам ўз омадини синаб кўради.

Шу тариқа ушбу Паралимпиададаги медалларимиз 5 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронзага етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг