«Навбаҳор» тарихий натижага эришди, «Насаф»да ҳам ғалаба
Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўз тарихида илк бор ОЧЛ плей-оффига йўлланмани қўлга киритди.
Ҳиндистонда сафар қилган наманганликлар «Мумбаи сити» устидан 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур натижа наманганликларга энг яхши иккинчи ўрин соҳиби сифатида турнирнинг нимчорак финалига чиқиш имкониятини тақдим этди.
«Насаф» эса сафарда «Ас-Саад» билан ўйнади ва жанговар дурангга имзо чекди (2:2).
Ушбу натижадан кейин «Насаф» гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter