Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимпиада чемпионларига Tahoe ва 4 сотихли ҳовли берилди

Олимпиада чемпионларига Tahoe ва 4 сотихли ҳовли берилди

Фото: «Xushnudbek.uz»

Тошкентда Токио-2020 совриндорлари ва иштирокчиларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Аэропортдаги қутловлардан кейин спортчилар Миллий Олимпия қўмитаси томон йўл олишди. У ерда Олимпиада совриндорларига Президент совғалари топширилди.

Токио Олимпия ўйинлари олтин медал эгаларига Chevrolet Tahoe автомобили ва 4 сотихли 3 хонали ҳовли калитлари топширилди. Бронза медалига эга чиққанларга эса Chevrolet Trailblazer ва 2 хонали уй берилди.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиададан аввал олтин медал эгаларига 200 минг АҚШ доллари, бронзага эга чиққанларга эса 50 минг доллар пул мукофоти берилиши маълум қилинганди.

Токио Олимпиадасида таэквондочи Улуғбек Рашидов, оғир атлетикачи Акбар Жўраев ва боксчи Баҳодир Жалолов олтин, дзюдодан Давлат Бобонов ҳамда эркин курашдан Бекзод Абдураҳмонов бронза медалини қўлга киритишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг