Осиё чемпионати: беш боксчимиз финалда!
Бугун, 10 ноябр куни Иорданияда бокс бўйича Осиё чемпионатининг яримфинал баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Аввалроқ ҳиндистонлик боксчиларни енгган Саиджамшид Жаъфаров (-75 кг) ва Лазизбек Муллажонов (+92 кг), мўғулистонлик рақибидан устун келган Ҳасанбой Дўстматов (-51 кг)лар финалга йўлланма олишганди.
Финалчиларимиз кўпаймоқда: кейинги жангларда Абдумалик Халаков ва Руслан Абдуллаевлар ҳам ўзларини кўрсатишди.
Ажойиб ҳаракатлари билан Осиё чемпионатини гуллатаётган Абдумалик Халаков (-57 кг) финал йўлланмаси учун жангда мўғулистонлик Лунда Гантумурни мағлубиятга учратди.
Ўтган йилги Ўзбекистон чемпионатида энг яхши боксчи деб топилган Руслан Абдуллаев (-63,5 кг) эса яримфинал баҳсида Хитой Тайпейи вакили Лаи Чу-Энни мусобақадан чиқариб юборди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter