Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида қатнашадиган термамиз таркиби маълум бўлди

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида қатнашадиган термамиз таркиби маълум бўлди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Шу йилнинг 16-29 апрель кунлари Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси расмий сайтида мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистон термаси таркиби эълон қилинди. 

Эркаклар:

-73 кг: Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов

-96 кг: Фарҳод Собиров

-102 кг: Суннатилла Ўсаров

-109 кг: Акбар Жўраев

+109 кг: Рустам Жангабаев

Аёллар:

-55 кг: Муаттар Набиева

-87 кг: Долера Давронова

Беллашувлар 20 апрель куни старт олади.

Қитъа ва жаҳон чемпионатлари Токио Олимпиадаси учун энг кўп рейтинг очколарини тақдим этади. 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг