Осиё кубоги-2031 мезбонлигига номзодлар маълум

Осиё Футбол Конфедерацияси 2031 йилда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мезбонлигига ариза топширган номзодлар номини расман маълум қилди.
Осиё Осиё Футбол Конфедерацияси 2031 йилда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига мезбонлик қилиш учун еттита номзоддан ариза келиб тушгани эълон қилинди. ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа бу ташаббусларни турнир тарихидаги энг юқори кўрсаткич, дея баҳолади.
Қайд этилишича, ОФК 2025 йил 31 мартгача миллий терма жамоалар ўртасидаги қитъа биринчилигини ўзида қабул қилиш учун қуйидаги ассоциациялардан аризаларни қабул қилди:
Австралия
Ҳиндистон
Индонезия
Корея Республикаси
Кувайт
БАА
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси (қўшма ариза)
Эндиликда ОФК номзод ассоциациялар билан белгиланган вақт ва талаблар асосида танлов ҳужжатларини тайёрлаш ва топшириш жараёнини бошлайди.
.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter