Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилди

Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилди

2025 йили Тошкентда бўлиб ўтиши керак бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги Ўзбекистондан олиниб, Баҳрайнга топширилди. Осиё Олимпия кенгаши бу ҳақда расман маълум қилди.

«Осиё Олимпия кенгаши Ўзбекистон мезбонлигида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Ёшлар ўртасидаги 3-Осиё ўйинлари 2025 йилда Баҳрайнда ўтказилишини маълум қилади. Бугун, 2 декабр куни ўтказилган ташкилот ижрои қўмитаси йиғилишида бу ҳақдаги қарор қабул қилинди», — дейилади Осиё Олимпия кенгаши расмий ахборотида.

Кутилмаган ушбу қарорга нима сабаб бўлгани изоҳланмаган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақани ўтказиш учун Тошкентда Олимпия шаҳарчаси қурилаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг