Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек бокси Осиёда тенгсиз деб топилди

Ўзбек бокси Осиёда тенгсиз деб топилди

Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрида Осиё бокс конфедерациясининг навбатдан ташқари Конгресси бўлиб ўтди.

Тадбирнинг кун тартибидан қитъамиз бокси ривожига оид бир қатор масалалар, шунингдек, 2022 йил минтақада ўтган барча мусобақалар ҳисоботи ўрин олди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон бокс федерацияси ўтган 2022 йил ҳисобидан медаллар жамғариш бўйича Осиёда «Йил федерацияси» дея тан олинди ва Осиё бокс конфедерациясининг махсус мукофоти билан тақдирланди.

Ушбу совринни Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев қабул қилиб олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг