Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек футболчиси илк бор АПЛда ўйнайди

Ўзбек футболчиси илк бор АПЛда ўйнайди

Ўзбекистонлик футболчи Муҳаммадали Ўринбоев Англиянинг «Брентфорд» клубига ижарага берилди. 

Ўзбек футболи тарихида биринчи бор футболчимиз Ўзбекистондан Англияга тўғридан-тўғри йўл олди. «Пахтакор» академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини АПЛ иштирокчиси «Брентфорд» клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ, у 30 июнга қадар «Брентфорд»да ижарада асосида ўйнайди. Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўринбоев «Пахтакор»да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади.

Ҳозиргача Англиянинг профессионал клубларида ўзбек футболчиси фаолият олиб бормаган.

Ҳозирги пайтда «кучли бешлик»даги Италия ва Франция чемпионатларида вакилларимиз ўйнамоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг