Ўзбекистон аёллар терма жамоаси илк бор Осиё кубоги чорак финалига чиқди
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футбол тарихида муҳим натижа қайд этди — жамоа илк бор Осиё кубогининг чорак финалига йўл олди. Бу ҳақда мамлакат Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Австралияда ташкил этилаётган ушбу чемпионатнинг сўнгги турида Бангладеш устидан 4:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонган Ўзбекистон жамоаси “Б” гуруҳида 3 очко билан учинчи ўринни эгаллади.
Шу билан бирга, учинчи ўрин соҳиблари орасида энг яхши тўплар нисбатига эга бўлгани учун Ўзбекистон терма жамоаси плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Аввалроқ футболчи қизлар иккинчи турда Хитойга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишган, дастлабки баҳсда эса КХДРга 0:3 ҳисобида ютқазишган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter