Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Брунейни 14:0 ҳисобида ер тишлатди

Ўзбекистон Брунейни 14:0 ҳисобида ер тишлатди

Фото: Tribuna.uz

Осиё кубоги U17 саралаши доирасида бугун, 5 октябр куни Тошкентдаги «Жар» стадионида ўтган J гуруҳининг 1-тур ўйинида Ўзбекистон Брунейни 14:0 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учратди.

Ўсмирларимиз 8-дақиқадаёқ ҳисобни очиб, 1-таймда жами 8 та гол уришди. Иккинчи таймда 6 та гол рақиб дарвозасига жойланди. Голлар серияси 90+ дақиқаларгача давом этди.   

Бироқ 2-турдаги рақиб анча жиддий — Жанубий Корея. Ўйин 7 октябр куни бўлиб ўтади.

Осиё кубоги U17 саралаши

Бруней — Ўзбекистон — 0:14

Ҳакам: Шукри Ҳуссайн (Саудия Арабистони)

Голлар: Озодбек Ўктамов 8, Амирбек Саидов 10, Лазизбек Мирзаев 19, Лазизбек Мирзаев 23, Абдулҳамид Турғунбоев 30, Лазизбек Мирзаев 32, Дилшод Абдуллаев 42, Шодиёр Шодибоев 44, Оллоҳберган Каримов 76, Абдулҳамид Турғунбоев 80, Қувончбек Абраев 82, Зириллохон Мухторов 82, Азизбек Тўлқинбеков 90, Абдулҳамид Турғунбоев 90+1.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг